18K119Telegramda ochish
Вилоят ҳокимлари назоратидаги жамғармаларнинг чиқими қачон очиқланади? E-qaror тизими ишга тушгандан кейин вилоят ва туман бюджетларининг ошириб бажарилган қисми қандай мақсадларда ишлатилаётганини ҳеч қурса умумий тарзда кўриш имкони пайдо бўлди. Лекин вилоят бюджети ҳисобидан ҳокимнинг назоратидаги бир нечта жамғармаларга ажратилган маблағларнинг кейинги ҳаракатини кузатиш умуман мумкин эмас. Ҳокимлар назоратидаги "Озиқ-овқат" жамғармаси, "Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш" жамғармаси, "Обод маҳалла" жамғармаси, "Обод қишлоқ" жамғармаси, "Аёллар дафтари" жамғармаси, "Темир дафтар" жамғармаси кабиларга маҳаллий бюджетлардан миллиардлаб маблағлар ўтказиб келинмоқда. Лекин жамғармаларга келиб тушган маблағларнинг кейинги ишлатилиши ва йўналтирилиши бўйича умуман очиқлик, назорат ва шаффофлик йўқ. Буни фақат Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ёки Ҳисоб палатасининг аудиторлари график бўйича йилда бир марта, унда ҳам танлаб олинган мақсадли ревизияга тушсагина кўришлари мумкин. Яъни ҳокимларнинг ихтиёридаги саноқсиз жамғармалар жамоатчилик назоратидан ташқаридаги қора маконга айланиб улгурган. Бу жамғармалар ёпиғлик қозон. Ҳокимларнинг амлоки. Мисол учун, Андижон вилояти ҳокимининг 2021 йил 7 декабрдаги 121-1-0-F/21 фармойиши билан маҳаллий бюджетдан “Озиқ-овқат жамғармаси”га 10 миллиард сўм ўтказилган. Маҳаллий Бюджетдан “Озиқ-овқат жамғармаси”га келиб тушган 10 миллиард сўм маблағ Вилоят ҳокимининг 2021 йил 10 декабрдаги 138-1-0-Q/21 қарори билан парранда етказиб берувчи тадбиркорларга ўтказиб берилган. Маблағлар қайси тадбиркорларга, қанча миқдорда, қандай танлов ёки шартларда ўтказилгани бўйича жамоатчилик ва ҳатто маҳаллий депутатларда ҳам ҳеч қандай расмий маълумот ёки ҳисобот мавжуд эмас. Вилоят жамоатчилик фаолларининг норасмий тарзда олган хабарларига кўра маблағлар "Пахтаобод парранда" МЧЖ ҳисобига келиб тушган. "Пахтаобод парранда" МЧЖ уч ой ичида олинган маблағларни бюджетга қайтариши лозим бўлган, лекин тўлиқ қайтармаган. Шу сабабли вилоятда товуқ машмашаси ва имтиёзли кредитларни мажбурий тарзда "Пахтаобод парранда" МЧЖ ҳисобига ўтказиш кампанияси бошланган. Жамоатчилик фаоллари бозорда 30 минг сўм турадиган товуқ учун 95-100 минг сўмдан ҳақ олинаётгани, етказиб берилаётган товуқларнинг ўлиш ҳолатлари ҳақида маълум қилишмоқда. Фаолларнинг аксарияти ўз номи ва касбини очиқлашдан қаттиқ қўрқади, чунки вилоятда шундай репрессив муҳим яратилганки, юз бераётган коррупцион ё ноқонуний ишлар ҳақида марказга ёки ОАВларга маълумот етказганларга на хотиржам яшагани ва на ишлагани имкон қолдирилади. Республика Прокуратураси, Молия вазирлиги, Марказий банк ва Ҳисоб палатасидан Андижон вилоятида бошланган товуқ машмасаси ва имтиёзли кредитлаш кампанияси ҳолатига эътибор қаратишларини, маҳаллий бюджет маблағларини ишлатилиши самарадорлиги, имтиёзли кредитлар ажратиш ва имтиёзли кредитлар ҳисобидан маҳсулот етказиб берувчи Таъминотчилар билан муносабатларда амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилинаётгани масаласини ўрганишларини сўрайман.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin