Япония Хитой кредитлари хавфи ҳақида огоҳлантирмоқчи. Россия кредитлари хавфидан ким бонг уради?
Япония ташқи ишлар вазири Йосимаса Хаяси апрель ойи охирида Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Шунингдек, Япония Марказий Осиё давлатлари, жумладан Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирларининг йиғилишини ўтказиб, Хитой кредитлари уни қайтаришда муаммоларга дуч келиши мумкин бўлган мамлакатларга оғирлик қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириши кутилмоқда.
Жами 43,7 млрд.долларга етган ташқи қарзимизнинг давлатлар қирқимида мундарижаси очиқланмаган. Лекин Давлат ташқи қарзининг кредиторлар қисмида Хитой банкларининг улуши 4,2 млрд.доллардан ошган. Шунингдек Хитой ўзбек банклари ва давлат корпорацияларига ҳам ўта фаол қарз ва кредитлар тақдим этиб келмоқда. Бу қарз ва кредитлар хусусий тоифага киритилади ва ялпи миқдори расман очиқланмаган. Охирги йилларда Россия банклари ва молиявий идораларининг тақдим этаётган қарз ва кредитлари ҳам ҳаддан зиёд кўпайган.
Хитой ва Россия каби давлатларнинг кредит ва қарзлари аксарида тижорий мақсадлардан ташқари геосиёсий, кўпинча империалистик, суверенитетни чеклаш, сиёсий ва ҳарбий таъсир доираларга тушириш каби мақсад ва вазифаларни ҳам ўз ичига олади.