12K50Telegramda ochish
Ўзбекистонга қайси банк энг кўп кредит ажратган? Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган “Давлат ташқи қарзи: қарз маблағларини сарфлаш йўналиши ва лойиҳаларнинг самарадорлиги” мавзусидаги очиқ мулоқотда давлат ташқи қарзи ҳамда қарз маблағларини самарали сарфлаш бўйича гаплашилди. Унда Ўзбекистон учун кредит ажратган асосий кредиторлар номларии ҳам санаб ўтилди. Бизга қарз маблағларини етказиб берадиган халқаро ташкилотлар: Осиё тараққиёт банки - 5 млрд. АҚШ доллари; Жаҳон банки - 3,7 млрд. АҚШ доллари; Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги - 2 млрд. АҚШ доллари; Хитой Эксимбанки - 2 млрд. АҚШ доллари; Хитой давлат тараққиёт банки ва бошқалар - 2 млрд. доллар; халқаро инвесторлар - 1,7 млрд. доллар; Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси ва бошқалар - 1 млрд. АҚШ доллари; Ислом тараққиёт банки - 0,9 млрд. АҚШ доллари; Япония халқаро ҳамкорлик банки ва бошқалар - 0,4 млрд. АҚШ доллари; бошқа халқаро молиявий ташкилотлар - 2,4 млрд АҚШ доллари.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin