14K58Telegramda ochish
Дежавю: Ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан яна воз кечилдими? Қатор манбалар давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиёти бекор қилишни ёза бошлагач, ҳайрон бўлдим. Бу ҳақда қарор ўтган йили мартда қабул қилингандику. Мана 2020 йил 6 мартда қабул қилинган 4634- сонли қарор. Гарчи ўтган йили қабул қилинган ва бу қарорнинг ижроси аллақачон бошлаб юборилган бўлсада, ғаллакорларни кутаётган перспективалар жуда ҳам ёрқин эмас. Буни ўтган йили пахтани "эркин нархларда сотган" фермерлар жуда яхши билишади. Чунки 2020 йил ҳосилиданоқ пахта хом ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилган эди. Пахтакор фермерларнинг ёқаси оқариб қолдими ё бири икки бўлдими? Йўқ, чунки улар етиштирилган пахтани фақат бириктириб қўйилган кластер ёки ҳоким назорати остидаги кооперацияларга сотишга мажбур. Мажбурлик бор жойда фақат диктовка асосида нарх шаклланади. Ғаллакор фермерлар билан ҳам, афсуски, бундан ортиғи бўлмайди. Нархлари эркинлаштирилган пахта тажрибасидан келиб чиқилса, донни қайта ишловчи корхоналар ва ғаллачилик кластерлари ўзлари учун қулай бўлган, лекин фермернинг ҳақини туя қиладиган нархларни белгилайди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида охирги икки йилда иккита тўғри иш бажарилди: Давлат буюртмаси бекор қилинди ва нархлар эркинлаштирилди. Лекин маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг кластерлар, кооперациялар ва ҳокимиятларга қарамлиги тўлалигича сақлаб қолинди. Бу ҳолат қишлоқ хўжалигимизнинг колхозча моҳияти ёки крепостнойлик характерини аслида янада мустаҳкамлади холос. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin