"Колхоз — дело добровольное. Хочешь — вступай, не хочешь — расстреляем"
Товуқ учун мажбурий кредит ажратиш ва имтиёзли кредитларни ҳокимларнинг чўнтаги бўлган фирмаларга ўтказиш, бу орқали яна бюджет пулларини ўзлаштириш шиддат билан давом этаётганини кўриб, беихтиёр шу латифа эсга тушади.
Бухородан ёзишмоқда:
"Бухородаям шу ҳолат, бунданам бадтар: маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларига ҳар бир маҳаллага 2000 та товуқ ўтказиш мажбурий қилинмокда. Аҳоли олишни хоҳламайди, чунки олдинги йилам берилган ҳамма товуқлар ўлган, одамлар қарзга ботиб тўлаган, Режа бажармаган ҳоким ёрдамчилари ҳар куни кечқурун ҳокимиятга чақиртирилади, айниқса, Пешку туманида".
Бюджет пулларидан қизилтовуқ схемаси тузиш бўйича Андижон тажрибаси Фарғонага ҳам етиб борган (Бозоров борганидан кейин Фарғонага Ўзбекистон қонунлари ҳам қайтди, деб ўйлардим). Фарғонада маҳаллий бюджет маблағлари 6 ой муддатга "Қуқумбой наслчилик парранда" МЧЖга ўтказиб берилган. "Қуқумбой наслчилик парранда" МЧЖ бюджет пулини қайтариши учун энди камбағал фарғоналиклар мажбурий имтиёзли кредит ҳисобидан қиммат товуқ олишга мажбур:
"Tovuqdagi Andijon tajribasi Farg'onada ham davom etyapti. Farg'ona maxalliy budjetidagi mablag‘dan Namanganlik tadbirkorga tovuq ko‘paytirishga mablag‘ berilgan. Tovuq narxi 77ming. Lekin smartmarketda bundan yaxshi takliflar bor".
Яна ўқувчилар ёзаяпти:
"Шу бюджет пулларини камбағалларнинг ўзига берса бўлмайдими, 10 миллион сўм кредитга қиммат 100 та товуқ эмас, бозордан ё ўзи хоҳлаган жойдан 100 товуқ ёнига қўшиб, 2та қўй ва битта эчки ҳам оладику ўша пулга. Нега камбағалларни яна *таришади?".
Ҳа, шундай қилса бўлади? Лекин унда муттаҳам ҳокимларга ва уларнинг очофат шерикларига нима қолади? Умуман олганда, кредитлаш орқали камбағалчилик бартараф этилмайди.
"Бу қинғир ишлардан Президентни хабари борми?"
Бу саволга, афсуски, менда жавоб йўқ.