“Андижон тажрибаси”: Тухум эмас, муаммо туғаётган товуқлар
Кунўз товуқ сиёсати ва имтиёзли кредитлаш келтираётган балолар ҳақида катта мақола тайёрлапти. Иқтибослар:
“Бизга асли қора товуқ берамиз дейишган эди. Мана, қизил товуқларни беришди. 90 минг сўмдан олган товуқларимизни нархи бозордан тенг баробар қиммат экан. Юз товуқдан 20таси тухум туғяпти. Бозорда 700дан сотяпман. Харидор топиш ҳам қийин".
“Товуқларни худди бола боққандай авайлаб боқяпмиз. Олиб келган кунларимиз совуққотмасин деб, кечаси билан “нагревател” қўйиб чиқдик. Жуда нозик товуқлар экан. Кечаси билан бир-иккитаси ўлиб қоляпти".
"Ўзимизча икки юзта товуқдан 50 фоиз тухум олсак, 750 минг сўм кредит тўласак, 1 млн 200 мингга дон едирсак, иккита вояга етган фарзандларимига 500 мингдан ойига маош бўлар экан, дегандик. Ҳозир фойда кўришни ўйлаб, адашганимизни биляпмиз”.
"Кредитдан парранда етиштираётган монопол тадбиркор ёки ўртакаш воситачи эмас, аҳоли фойда кўриши керак. Берилган товуқлар ўлиб, хонадон шароити ўнгланмай, бўйнига илинган миллионлаб кредит юки билан янада қашшоқлашиб бораётганидан бировнинг иши йўқ".
Ўқинг.
Видео.