17K62Telegramda ochish
Яхши интервью Яхши интервью, қайси маънодаки, томошабинга ҳам, микрофон ушлаган журналистларга ҳам, микрофон тутиладиган раҳбарларга ҳам қатор хулосалар беради. Журналистлар интервью бўйича мавзу атрофида ҳеч қурса базавий тайёргарлик кўриши керак. Масалан, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ёки порталга ёзиладиган шикоят вақтида янграйдиган саволлар билан интервьюдаги саволларда вазндаям, мундарижадаям, узвийликдаям фарқлар бўлиши зарур. Журналистларнинг саволларига жавоб бераётганлар эса, саволларнинг қанчалик ёқимсиз ёки ўринсизлигидан қатъий назар, жавоб бериш учун сабр, илм ва мулоҳазалар захирасини ишлата билишлари керак.

Arxivda shunga yaqin