17K12Telegramda ochish
Евроиттифоқнинг барча йирик банклари Россия билан боғлиқ активлардан воз кечишга бардош бера олади Европа иттифоқининг йирик банклари ўзларининг Россиядаги активларини тўлиқ "списать" қилган тақдирда ҳам капитал етарлилиги билан боғлиқ талабларга мувофиқликни таъминлай олишади. Европа Марказий банкига кўра, энг кўп хатарларга тўққизта банк тортилган, айнан улар Россиядаги ҳамкорлар ва шўъба банклар йўқотилиши муаммосига дуч келишади. Россияга боғлиқ активларнинг "списать" қилиниши капитал етарлилиги кўрсаткичини ўртача 0,7-0,95%гача пасайтиради, лекин биронта банкда капитал адекватлиги 2%га камаймайди. Европа Марказий банки евроҳудуддаги 115 та энг йирик банкка нисбатан пруденциал назоратни амалга оширади. Аввалроқ Ўзбекистон Марказий банки ҳам Россиянинг Украинага ҳужумидан кейин молиявий мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ хатарларнинг банк тизими ликвидлилигига таъсири бўйича дастлабки стресс-тестлар ўтказилгани, хатарли сценарий шароитларида ҳам маҳаллий банкларнинг ликвид маблағларида маълум бир даражада пасайишлар кузатилсада, етарли миқдорда ликвидлилик буферларининг мавжудлиги ҳисобига минимал талаблардан камайиб кетиш ҳолатлари юзага келмаслиги маълум қилинганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin