Июнда 247 млн.долларлик газ импорт қилинган, шундан 18,1 млн.доллари пропан, яъни суюлтирилган газ (статқўм газ импорти таркибини оча бошлаган). Май ойида 216,4 млн.долларлик газ импорти қайд этилганди. Ёзнинг қоқ ўртаси бўлишига қарамай, газ қазиб олиш кескин қисқараётгани фонида газ импорти потираб ошмоқда. Йил бошидан газ импорти ўтган йилнинг корректировкаланган маълумотларига солиштирганда ҳ
reuters.com
HavolalarПул-кредит сиёсатининг 2026 йил ва 2027-2028 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларида эҳтимоли мавжуд бўлган ташқи ва ички шокларнинг инфляция ва иқтисодий фаолликка таъсирлари баҳоланганди. Юз берган ва бераётган эҳтимолий шоклар қаторида олтин нархи пасайиши, энергия таъминотидаги узилишлар, иқлим ва об-ҳаво кескинлашуви ва шунингдек, тартибга солинадиган нархларнинг юқори ўсишини санаш
Кечаги савдоларда бензин нархи навбатдаги янги рекордларгача қимматлаган. 92 лақабли бензиннинг тоннаси яна 145,9 минг сўмга ошиб, 13 919,1 минг сўмгача етган. Чакана нархлар бундан тезроқ тезроқ осмонга сакрамоқда (ҳар куни ва ҳар ҳафта бензин нархига 200-500 сўм қўшилмоқда) . Нархларни жиловлаш (импортчи олигархлар ва монополистларни тийиш орқали) бўйича бирон бир маъмурий ҳаракат кўринаётгани
Босқинчи Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводларига Украина томонидан берилаётган муваффақиятли зарбалар ўз натижасини кўрсатмоқда (кеча ва бугун тонгда ҳам дронлар билан серияли ҳаво ҳужумлари натижасида хусусан, Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига катта зиён етказилган). Ёзилишича, Россия денгиз йўллари билан бензин импорт қилишни бошламоқчи. Осиё давлатларидан (эҳтимолки Хитойдан) импорт қил
АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишувлар тасдиғини топгач, кеча брент типидаги нефть нархи 79 долларгача, 3 ойлик минимумларгача арзонлаган. Лекин муқобил бозорлардан узилган ва импорти фақат бир манбага ва концентрациялашган даражада қарам Ўзбекистонда айни шу куни бензин нархи янги тарихий максимумгача — тоннаси 13,9 млн.сўмгача кўтарилган. 92 лақабли бензиннинг биржа нархи июнь ойида 11,5%га қимматла
Халқаро валюта жамғармаси тадқиқотларига кўра, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Кавказ минтақаларидаги марказий банклар сиёсий босим ва ҳукуматнинг молиялаштириш талабларидан анча кучли ҳимояга муҳтож, чунки инфляцияни назорат қилиш учун шундай бўлиши керак. Муаллифларнинг таъкидлашича, пул-кредит сиёсатини бюджет эҳтиёжларига мослаштириш босими кучайгани сабабли марказий банклар мустақиллиги яна бир
Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб, Carlyle инвестфонди санкцияларга дучор бўлган Lukoil'нинг хорижий активларига оғиз солаётгани ҳақида хабар бермоқда. Lukoil учун, агар АҚШ ғазначилиги қўшимча муддат бермаса, активлардан қутилишга бир ҳафтадан камроқ муддат қолди. Дунё бўйлаб 474 млрд.долларлик активларни бошқарадиган Carlyle инвестфондининг Вашингтон истеблишменти билан яқин муносабатлард
Бугун кечга яқин шимолнинг пропаганда ОАВларида (РИА Новости'дан ТАСС'гача) Марказий Осиёнинг икки банки Европа иттифоқи санкцияларнинг 19-пакетига тушиши мумкинлиги ҳақида ёзилди. Кейин бошқа туппа тузук ОАВлар ҳам шу пропаганда каналларига таяниб ахборот тарқатишни давом эттиришди. Лекин ҳавола берилаётган Reuters материалида Марказий Осиё банкларига санкциялар эҳтимоли ҳақида бирон сўз йўқ. Со
Veolia Energy Tashkent баёнотлари: 2024 йил февраль: шаҳар аҳолиси базавий тарифнинг атиги 14 фоизини тўлайди: 2024 йил сентябрь: амалдаги аҳоли тарифи, базавий тарифнинг 16 фоизини қоплайди. 2025 йил август: пойтахт аҳолиси базавий тарифнинг атиги 18 фоизини тўлайди. Veolia Energy Tashkent ўзи бераётган примитив калькуляцияга ишонилса, тарифлар яна камида 15%га ошгач, аҳоли базавий тарифнинг кам
Россияни нефть даромадларидан маҳрум қилиш учун Трамп хусусан Ҳиндистон ва Туркияни Россия нефтини сотиб олмаслик, Саудия Арабистони ва амирликларни эса қазиб олишни оширишга ишонтириши етарли бўлади. Яъни шимолликларнинг нефтига иккиламчи санкциялар киритиш ҳам шарт эмас. Уруш оловини ўчириш мақсадларига дўқ-пўписа билан эмас, фойдали келишувлар билан эришса бўлади, деб ҳисобламоқда Reuters таҳл
Охирги 3 йилда 30 йил давомида ёпиқ бўлган Ўзбекистон авиабозорига том маънода янги ҳаво ва кичик бўлсада танлов олиб кирган Wizz Air Яқин Шарқдаги операцион муаммолар ва геосиёсий ўзгаришлар туфайли Ўзбекистонга ҳам парвозларни тўхтатаётгани ўзбекистонликлар учун энг ёқимсиз хабар, деб ўйлайман. Нафақат куннинг, балки йилнинг ҳам. Wizz Air туфайли учмас ҳисобланган ўзбекистонликлар ҳаётларида би
Трамп маъмурияти АҚШга импорт қилинадиган мисга нисбатан 50%лик бож солди (қачон кучга кириши ҳозирча номаълум). Ўзи мисга нисбатан бож киритилиши кутилмалари ўтган ҳафтанинг ўзида нархларни осмонга кўтарган ва февралда буён биринчи марта мис котировкалари тоннасига 10 000 доллардан ошиб кетганди. Трампнинг қарори эълон қилингандан бир неча соат ўтиб, мис нархлари яна 9 600 долларгача тушиб кетга
Беҳзод Ҳошимов: "Трамп божлари мантиғи. Истиснолар киритилиш натижасида, агар сиз смартфон ишлаб чиқариш учун эҳтиёт қисмларини олиб кирсангиз, катта бож тўлайсиз. Лекин тайёр смартфон олиб кирсангиз - бож тўламайсиз. Бу нарсани биз албатта кўрган эдик, лекин АҚШда кўришимизни кутмаган эдим". Агар параллелларни ҳисобга олсак, бу тўлиқ картина эмаслиги жума куниёқ аён эди. Кеча, якшанба куни смарт
Европа иттифоқи Трампнинг 20%лик божларига нисбатан жавоб божлари киритишни мўлжалламоқда. Музокаралар эртага 9 апрель куни бўлиб ўтади. Бу иттифоқнинг тариф урушлари бошланган буён иккинчи жавоби бўлади. Айтиш керакки, Трампнинг 20%лик тарифлари Евроиттифоқнинг 380 млрд.евролик товарларига тааллуқли бўлади. 25% даражасида дейилаётган жавоб божлари тухум ва гўштдан тортиб туалет қоғозигача рўйхат
Кечаги савдоларда тариф урушлари фонида олтин котировкалари навбатдаги максимум 3 086 доллардан ошган. Лекин келаси ҳафта кучга кирадиган, бир ойга кечиктирилган тарифлар бу урушда охиргиси бўлмайдиганга ўхшайди. Ўтган куни Трамп маъмурияти, навбатдаги чекловларни, АҚШга импорт қилинадиган барча автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар учун 25%лик бож эълон қилди. Мазкур бож 3 апрелдан кучга кириши керак.
2023 йилнинг 9 ойида 69 млн.тонна Россия нефтини импорт қилишдан олинган скидкалардан Ҳиндистон 2,7 млрд.доллар иқтисод қилиб қолган. Йил якуни бўйича олинган скидкалар суммаси янада кўпроқ бўлгани табиий. Ҳинд компаниялари 2024 йилда ҳам шундай қаттиқ сиёсат олиб боришда давом этишмоқчи. Роснефть билан шартнома қилаётган 3та ҳинд компанияси (Indian Oil, Bharat Petroleum, Hindustan Petroleum) шим
Россия ҳукумати ёқилғи ишлаб чиқарувчиларга бензин ва дизель экспортига чекловлар бекор қилинишига тайёр бўп туришни топширган. Reuters манбаларига кўра, чекловлар келаси ҳафтадан бутунлай бекор бўлиши мумкин. Кеча Россия Энергетика вазири 92 ва 95 маркали бензин учун экспорт чекловлари олиб ташланиши муҳокама қилинаётгани ҳақида маълум қилганди. Россиянинг ёқилғига экспорт чекловлари тугатилиши
Бугун Нигерияда навбатдаги блекаут юз берган. Кун давомида электр ишлаб чиқариш бутунлай тўхтаган ва мамлакатнинг 215 миллион аҳолиси электрсиз қолган. Нефть ва газга бой, лекин бўғзигача қарз ва коррупцияга ботган қашшоқ Нигериянинг энергетикадаги муаммолари Ўзбекистонники билан жуда ўхшашлиги эътиборга молик. 12500 МВт қувватга эга тармоқнинг атига чораги ишлайди. Ўтган 2022 йил тўрт мартда тиз
JPMorgan кутилмаларига кўра, Туркия Марказий банки навбатдаги бошқаруви йиғилишида асосий ставкани 8,5%дан 25%гача кўтариши мумкин ва бунда истиқболда яна кичикроқ кўламда ставкалар оширилиб борилиши прогнози ҳам қайд этилган. Инвестбанк йил охиригача 30%лик ставкани кутмоқда. Шунингдек, кредитлаш шартлари қаттиқлаштирилиши ортидан иккинчи ярим йилликда рецессия юз бериши прогнози мавжуд. Аввалро
Монополистнинг иштаҳаси жуда карнай. Декабрда режалаштирилаётган 5%лик IPO жараёнида UzAuto Motors 98 миллион долларгача ёки 1,1 триллион сўмга яқин маблағ йиғмоқчи. Агар расмий ҳисоботларга таянилса, монополист IPO доирасида ўз акцияларини номиналига нисбатан 14,5 баробаргача қиммат пулламоқчи. Қизиқ, бозор бунга қандай муносабатда бўларкин, UzAuto Motors фантазияларига ишонадиган инвестор топил