Carlyle Group Lukoil'га оғиз солмоқда
Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб, Carlyle инвестфонди санкцияларга дучор бўлган Lukoil'нинг хорижий активларига оғиз солаётгани ҳақида хабар бермоқда.
Lukoil учун, агар АҚШ ғазначилиги қўшимча муддат бермаса, активлардан қутилишга бир ҳафтадан камроқ муддат қолди. Дунё бўйлаб 474 млрд.долларлик активларни бошқарадиган Carlyle инвестфондининг Вашингтон истеблишменти билан яқин муносабатларда экани инобатга олинса, ижобий эҳтимоллар йўқ эмас.