21K112Telegramda ochish
Иссиқхоналар ёпилиши билан энергободринг янги рекордларни ўрнатмоқда Иссиқхоналарга газ бериш ўрнига тақа-тақ ёпиш бўйича зараркунанда ҳаракатлар бозорда дарҳол акс этган (ўзбек иқтисодиётига ташқи душман керакмас, ўғри олигархлар ва амалдорларнинг коппор зиёни етиб ортади). Бугун эрталабдан бодринг улугржи нархи 26 мингга чиққан. Бу ўтган йили шу кундаги нархдан 11 минг сўмга ёки 73,3%га қиммат (ўтган куни таклифни ошириб инфляцияга қарши курашмоқчи эдик). Ўтган йилги энергобузғунчиликни туб деб ўйлаган эдик, лекин тубга ҳали етмапмиз. Агар шу энергосиёсат бўлса, ноябрдан апрелгача Ўзбекистонда барқарор иқтисодиёт бўлмайди. Помидор-бодрингни Туркмандан импорт қилиб, газни Хитойга экспорт қилиб, олигархлар чўнтагини тўлдирамиз ва ўзимизни камбағаллаштириш эвазига, ҳамкорларимизни бойитамиз. Охирги тирик қолган иссиқхоналарни эса хонавайрон қиламиз. Шундай бузғунчи ҳаракат бу йил ҳам бўларкан, барака топгурлар, август-сентябрдаёқ ишлагани қўймаймиз, кузга бодринг-помидор экманглар, куясизлар деса бўлармиди ҳеч қурса? Нима кераги бор эди йўқ газга кафолатли таъминот ваъда қилиб? Давлат раҳбарининг газни иссиқхоналарга йўналтириш топшириғини бажармаганларга чора кўриладими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin