Энергетиклар иссиқхоналарга газ бермаса нима бўлади?
Фармонга кўра, табиий газда ишлайдиган иссиқхона хўжаликларига октябрь-март ойларида ҳар ой учун 50 фоиз олдиндан тўловлар асосида табиий газ кафолатли ҳажмда етказиб берилиши белгиланмоқда. Энергетика вазирлиги шартномаларда табиий газ етказиб берилмагани натижасида йўқотилган ҳосил учун етказиб берувчининг жавобгарлигини аниқ белгилаб бериши керак.
Ҳар йили куз-қиш мавсумига киришимиз билан иссиқхоналарга газ етказиб берилиши бўйича ҳужжатлар қабул қилинсада, кафолатлар берилсада, амалда биринчи қор ёғиб, ҳарорат манфийлашиши билан иссиқхоналар газдан узиларди. Ҳеч ким йўқотишлар учун жавоб бермасди. Кўрамиз бу йил қандай бўлади. Ўзи 2023 йилдаги энергокасофатдан кейин минглаб иссиқхоналар газдан узиб ташланган эди. Яъни вилоятлар қирқимида олсак, газга уланган иссиқхоналар саноқли қолган (аксари каттаконларга тегишли). Агарда бу йилга шартномалар қайта тузилса, газ узатиладиган иссиқхоналар сони янада камайиши аниқ.
Ҳа, айтгандек, кескин қисқариб бораётган газ қазиб олиш фонида газ экспортини чеклаш ва тақиқлаш ҳалигача кун тартибига чиқарилмаган. Ўғри олигархия яширин қарорлар билан ўзбек халқига тегишли газни ёки ўзбек халқининг солиқлари ҳисобига субсидияланган импорт газни ёздаям, қишдаям экспорт қилиб ётипти.
Нима бўлгандаям, қиш яқин. Кўрамиз. Ананасдан қиммат помидор ва бодринг еймизми ёки...
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAJrUmjotEI35X-XTETZxPLiGvqhP0UgAAJ77zEbOFtISwspqX7aAxPWAQADAgADeAADNgQcontroller.bot
- https://t.me/huquqiyaxborot/18695@huquqiyaxborot
- https://t.me/the_bakiroo/8893@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9204@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9317@the_bakiroo