22K119Telegramda ochish
5,8 миллиард долларлик “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ-кимё мажмуаси тақдири қандай бўлади? Бойсунда аҳоли қишга кўмир олиш учун курашмоқда. Шу Бойсунимизда 150 млрд.куб газ бор, дея баҳоланиб, 8 йил аввал эълон қилинган оламшумул режалар ва қарорлар амалга ошганида бойсунликлар бугун кўмир учун талашиши эмас, эҳтимол уйида газ ёқиши керак эди, минглаб бойсунликлар газ-кимё мажмуасида ишлаши керак эди. Ваъда қилинган муддатлар ўзи қандай эди, бир эслайлик? 2019 йил. 2018-2022 йилларга мўлжалланган биринчи босқичда йилига 5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга завод қурилади. 2023-2025 йилларга мўлжалланган иккинчи босқичда 1,5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш ҳисобига йилига 500 минг тонна полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга газ-кимё мажмуаси барпо этилади. 2023 йил. Лойиҳанинг биринчи босқичи келгуси йил май ойида ишга туширилади, 2025 йилда тўла қувватга чиқади. Лекин 2024 йил сентябрдаги авариядан кейин газ ҳам йўқ, қиймати тобора шишиб борган ва муддати қайта-қайта узайтириб ётган мажмуа ҳам ишга тушмаган, 5,8 млрд.долларлик лойиҳанинг кейинги тақдири ҳам ноаниқ. Эҳтимолий зарарлар кимнинг бўйнида бўлади ва тақсимланади, оператор ва пудратчининг масъулияти қанақа (ўзи иккиси бир чўнтак), Мирзамаҳмудов бош энергорасмийлардан бирон чиқиш қилингани йўқ. Гўёки шунча совурилган миллиардлар, табиатга ва аҳолига етказилган зарарлар учун ҳеч ким жавобгар эмас, лекин ўзбекистонликларнинг ўзи балогардондек. Операторнинг ўзбекчаси йўқ расмий сайтида охирги хабар 2023 йил февралида жойлаштирилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin