5,8 млрд.долларлик «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ-кимё мажмуаси металломга айланадими?
Ўзбекнефтегаз раиси билан учрашган журналистлар бу саволни берганми ё йўқми, билмайман. Лекин Бойсундаги конлардан ташқари (қоғозларда қудуқларга 1,5 млрд.доллар совурилган), қиймати бўйича энг кўп пул совурилган газ-кимё заводининг тақдири ҳақида сўз очилмаётгани қизиқ.
2024 йил май ойида ишга тушади ва 2025 йилда тўлиқ қувватда ишлайди, дея рапорт берилган 5,8 млрд.долларлик мажмуа Бойсун конларидан ҳар йили олинадиган 5 млрд.куб газни қайта ишлаши керак эди (Дарвоқе, Бойсуннинг ҳали қазиб олинмаган гази 2035 йилгача бўлган мастер режага ҳам киритилган). Лекин 2024 йил сентябрда Бойсун конларида юз берган авариядан кейин қайта ишлаш учун газ йўқ. 4 млрд.долларгача шиширилган GTL заводга газ топиб берилмаяпти, Бойсунга қаердан газ тортиб келишади?
Бошқача айтганда, Бойсундаги авария бартараф этилса ва конлар ёпилса, 5,8 млрд.долларлик завод улкан металломга айланади (наҳотки буни асосий хатар ўлароқ сценарийларда олдиндан ҳисобга олишмаган?). Хўп, мажмуа асли 5,8 млрд.доллар эмас, дейишингиз мумкин, бошқа сохта энерголойиҳалар каби каррасига шиширилмаган ҳам дейлик, лекин қарз ва кредитлар шу қийматга қараб олинган-ку. Уларни ким тўлайди? Ё яна тарифларга ва солқиларга тиқиб юбориб, ўзбекистонликлардан ундириладими?
Суратда 5,8 млрд.долларлик мажмуанинг 2023 йилдаги ҳолати.