21K100Telegramda ochish
Ўзбекистонликлар четга чиқиб кийинишда ва қопда кийим ташишда давом этишади ЕОИИ кийим-кечак учун божхона божларини 10%дан 15%гача оширмоқда. Бу табиийки, нафақат иттифоқнинг чўқинтирган отаси Россияда, ЕОИИга кирган давлатлар, хусусан, бизга қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонда кийим-кечаклар қимматлашишини англатади. Бу биз оддий ўзбекистонликлар учун ҳам яхши хабар эмас, зеро ўртаҳол ватандошларимиз Ўзбекистонда кийим-кечак қимматлиги учун яқинлигига қараб Қирғизистон ва Қозоғистондан бозорлик қилиб келишга ўрганишган (бойлар кийингани Истанбул, Дубай ва Европага боради). Нима учун шундай? Чунки Ўзбекистонда кийим-кечак ва пойафзал учун жуда юқори 20%лик (яна донасига 4 долларгача) божлар ўрнатилган. ҚҚС, божхона харажатлари ва йўлкира ҳисобга олинса, кийим нархига 50% ўтиради. Шунинг учун, Истанбул рейсларидан Дўстлик чегара постигача Ўзбекистонга қайтаётган ватандошларни сумка-сумка кийим ва қоп билан қайтаётганини кўриш одатий картинага айланган (айримлар бор шу ҳолатдан уялади ҳам). Афсуски, бу ёқимсиз картинани қоп кўтарган ватандошлардан уяладиган қарор қабул қилувчиларнинг ўзлари ясаган. Мен барибир умид қиламан, бу аждарҳо божлар бир кун бекор бўлади. Ўзбекистонликлар дунё бўйлаб қоп ва сумкаларни кўтариб юрмайди, керак бўлса, шундай бир қулай савдо режими яраладики, қўшниларимиз Ўзбекистонга келиб шоппинг қилинг кетишади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin