18K44Telegramda ochish
Кийим-кечак ва пойафзал арзонлашадими? Бонд омборлари орқали жисмоний шахсларга сотиладиган, ҚҚС ва 3 фоизлик божга тортиладиган товарларнинг асосий қисмини кийим-кечак ва пойафзаллар ташкил этади. Бу рўйхат бўйича платформадан жисмоний шахсларга товарлар чиқаришда ҳам божсиз олиб кириш нормалари тадбиқ этилмайди. Ўзбекистонда кийим-кечак ва пойафзал учун жуда юқори 20%лик (яна донасига 4 долларгача) божлар ўрнатилган. ҚҚС, божхона харажатлари ва йўлкира ҳисобга олинса, кийим нархига 50% ўтиради. Шунинг учун, Истанбул рейсларидан Дўстлик чегара постигача Ўзбекистонга қайтаётган ватандошларни сумка-сумка кийим ва қоп билан қайтаётганини кўриш нормага айланган. Бренд кийим-кечак импорти учун турли лазейкалар қилиб берилган, лекин бутун Ўзбекистон халқи бой ва амалдорлар каби Тошкентдаги пўрим бутиклардан кийина олмайдику. Шундай экан, умид қиламиз, навбатдаги тажриба нафақат бойлар, кенг истеъмолчилар учун ҳам манфаатли бўлади. Истамбул, Дубай ва Миландан қоп ва чемодан кўтариб кийим-кечак ташиш каналлари ва моккилардан ташқари рақобатли ва танловли платформа шаклланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin