18K41Telegramda ochish
Бонд омборлари ва махсус платформада соғлом рақобат бўладими? Албатта, аждарҳо божлар ўрнатилган қатор муҳим товарларнинг бонд омбори орқали пасайтирилган божлар (1, 2) қўллаб махсус платформада сотилиши яна бир ижобий қадам (идеалда аждарҳо божлар пасайтирилса ё бекор қилинса-ку, қўлимиз дуода бўларди). Бу тизимда импорт товар, масалан, импорт айфон аввал бонд омборига келиб тушади, ундан эса электрон савдо платформасига ва платформа орқали буюртма қилган истеъмолчи қўлига боради. Айтайлик, ҳозирда "2-3 кун қонуни" туфайли, 2000 долларлик iPhone 17 Pro Max (2 TB) учун, агар жисмоний шахс самолетда учиб келса, камида 300 доллар бож плюс 103 минг сўм тўлаши керак (темир йўлда келса 450 доллар +103 минг сўм, пиёда келса, 510 доллар +103 минг). Янги тизимда, агар рақобатли таклифлар бўлса, ўша 2 000 долларлик iPhone 17 Pro Max учун ягона божхона тўлови атига 100 долларни ташкил этиши мумкин. Лекин бу идеалда. Чунки биз билмаймиз, нечта субъект бонд омбори лицензиясини олади? Уларнинг хизмати, маржаси қанчага тушади, махсус платформага кимлар қўйилади ва улар рақобатли бўладими. Тўғриси, хавотирлар йўқ эмас, лицензия ва кириш талаблари қаттиқ бўлса. омборлар ҳам, платформага кириш каналлари ҳам табиийки, концентрациялашган ҳолда қолади. Лекин умид қилишда давом этамиз. 1 июль келса, кўрамиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin