Ягона божхона тўлови ставкаси пасайтирилмоқда
Фармон билан 2027 йил 1 январдан бошлаб ягона божхона тўлови ставкаси товарнинг божхона қийматидан 20 фоиз, лекин ҳар бир килограмми учун 2 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда белгиланмоқда.
2027 йил 1 июндан бошлаб жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарлар бўйича ягона божхона тўлови миқдори тўланиши лозим бўлган божхона йиғимлари миқдоридан кам бўлган тақдирда, ушбу йиғимлар ундирилмайди.
Ҳозирда нотижорат мақсадлар учун божхона чегараси орқали қўл юкида ва кузатиб борилаётган багажида товарлар олиб кираётган жисмоний шахслар учун товарнинг божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир килограмми учун 3 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда ягона божхона тўлови ставкаси амал қилади.