Кечадан 2-3 кун қоидаси ишлай бошлади
2025 йил 20 июлдан эътиборан, жисмоний шахслар томонидан четдан олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қўлланиши учун:
- поездда, автомобилда ёки пиёда равишда кириб келаётган шахслар хорижий давлатда 2 кундан,
- самолётда қайтаётган йўловчилар эса хорижий давлатда 3 кундан кам муддат бўлмаслиги талаб этилади.
Чимкентга, Хўжанд ёки Ўшга дўст ва қариндошларни йўқлаб, эртасига қайтсангиз, ўзингиз билан олган ёғ ва колбасадан тортиб кондиционергача суммасидан қатъий назар 30%лик (килосига камида 3 доллар) ягона божхона тўловига тортилади.