"2-3 кун қонуни" ўзгартирилади
Давлат раҳбари имзолаган фармонга кўра, шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари тўлиқ қайта кўриб чиқилади.
Ҳукумат қарори билан, 2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар учун товарларни божсиз олиб кириш нормалари 2 карра (2 минг доллардан 1 минг долларгача), халқаро курьерлик жўнатмалари орқали етказиб бериладиган товарлар учун лимит 5 карра (1 минг доллардан 200 долларгача) қисқартирилган эди.
Маълумот учун, ҳозирда жисмоний шахслар томонидан четдан олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қўлланиши учун:
- поездда, автомобилда ёки пиёда равишда кириб келаётган шахслар хорижий давлатда 2 кундан,
- самолётда қайтаётган йўловчилар эса хорижий давлатда 3 кундан кам муддат бўлмаслиги талаб этилади.
Шунингдек, фармон билан амалда ўз аҳамияти ва долзарблигини йўқотган 800 га яқин қонунчилик ҳужжатлари “тартибга солиш гильотинаси” орқали бекор қилинади.
- https://t.me/huquqiyaxborot/18951@huquqiyaxborot
- https://lex.uz/pdffile/7484114lex.uz