2026 йил учун Бюджет лойиҳаси ва Бюджетнома эълон қилинди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси, Бюджетнома ва Фуқаролар учун бюджетни очиқламоқда (15 октябргача Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома парламентга Ҳисоб палатасининг хулосаси билан киритилиши керак).
Келаси йил учун асосий прогноз параметрлар:
ЯИМ 1 976 трлн.сўм, ўсиш суръати 6,6%.
Инфляция 7,0%.
Консолидациялашган бюджет даромадлари 515,4 трлн.сўм, харажатлари 567,0 трлн.сўм, фискал тақчиллик 59,9 трлн.сўм (даромад ва харажатлар фарқи бўйича 51,5 трлн.сўм чиқаяпти).
Қарз жалб қилиш чегараси:
Давлат бюджети тақчиллигини
молиялаштириш учун – 2,5 миллиард АҚШ доллари, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун – 2,5 миллиард АҚШ доллари;
Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 30,0 триллион сўм;
ДХШ принциплари асосида имзоланадиган
барча янги лойиҳалар қийматининг чекланган миқдори 6,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида.