Ўтган эпоханинг “10 доллар” қонуни “2-3 кун” қонуни бўлиб қайтди
Тақа-тақ тақиқнинг йўли янада осон эканку. Шунга ўтган ёмон эпохадагиларнинг нега ақли етмаган?
Ўтган эпохани янги давримиздан фарқлантириб турувчи ўша машҳур 10 доллар қонуни бўйича қўшни давлатлардан фақат шу миқдордагина божсиз товар олиб кириш мумкин эди. Бечора ўзбекистонликлар табиийки, Ўш, Қорасув ё Чимкентдан каррасига арзон кондиционер, телевизор, ҳатто дазмол олиб кира олишмасди. Чегарада пальтонинг ичидан кийиб олинганиям (сотиб олинган янги пальто, куртка ёки жемпер) ечтириларди.
Чунки 10 доллар қонуни ишларди.
Мана энди “божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши” керак. Кийим-кечак олиш ё кондиционер олиб қайтиш учун Ўшга ё Чимкентга 2 ё 3 кунга бормайсиз-ку, меҳмонхонада қолиш ва еб-ичиш билан эшагидан тушови қиммат тушади. Табиийки, энди каррасига арзон бозор (шоппинг) қилгани қўшни давлатларга ўтиб келиш тўхтайди.
Ўтган йили шунақа режалар борлиги айтилганида,
рости унча ишонқирамагандик. Бунчаликка боришмас, деган умид бор эди.
Қилса бўлар эканку мана.
- https://lex.uz/pdffile/7484114lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/7662@the_bakiroo