Олмазорда техноген ҳодиса рўй бердими?
Олмазорликлар ва шамолнинг юришига қараб туташ туманлар аҳолиси ҳам ўта иссиқ ва дим ҳавога аралашган ачимсиқ олтингугурт ҳидини сезиб тунни ўтказишди.
Эркин Аблаҳатовнинг ёзишича, Олмазордаги датчиклар тунда ҳавонинг ўта хавфли даражасини (500) кўрсатган ва тонгда ҳам ифлосланиш даражаси меъёрга қайтмаган.
ФВВ тафсилотларга чуқур тўхталмаган ҳолда, перекис водород сизиб чиқиши билан боғлиқ юз берган ҳолат бартараф этилгани ҳақида маълум қилган.
- https://t.me/uzb_meteo/20238@uzb_meteo
- https://t.me/MCHSUzbek/34328@MCHSUzbek