5.2K27Telegramda ochish
Янада такомиллаштириш рукни кун тартибига қайтмоқда Божхона қўмитаси жисмоний шахслар томонидан нотижорий мақсадларда олиб кириладиган товарлардан янги тартибда бож ундиришни таклиф этмоқда. Биринчи ўзгариш - бу тўловлар энди божхона тўлови эмас, ягона божхона тўлови деб аталади (Кремль деворларини яшилга бўяш ҳақидаги латифа эсингизга тушдими?). Иккинчи ўзгариш эса меъёрдан ортиқ озиқ овқат товарлари учун 30%, ноозиқ овқатлар учун 50% миқдорида ягона бож тўлови кўзда тутилмоқда (буниси эса жиддий, латифа эмас). Яна ёнида адвалор ҳисоб-китобиям бор (килосига мос равишда камида 2 ва 4 доллар миқдорида). Тақиқлашмаяптику, шунга шукур қилишимиз лозим, демак, ажойиб таклиф, шундай эмасми? https://regulation.gov.uz/ru/document/9406

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin