14K83Telegramda ochish
Импорт ДСПни акцизга тортиш орқали кенг аҳоли қатламларини янада қашшоқлаштиришга сабаб бўлишни назарда тутган таклифлар кучга кирмай туриб, Божхона қўмитаси навбатдаги зарбани беришга тайёргарлик кўрмоқда. Таклифларга кўра, Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш бўйича бутун бошли Низом тасдиқланади. Низомни ўқий туриб, хаёлга бу ишларни амалга ошириш қанча тушади, яъни маъмурчилик қиймати қандай деган савол келади. Табиийки, маъмурчилик қиймати ҳам сиз ва биз - солиқ тўловчилар зиммасида бўлади. Низом лойиҳасини ўқинг. Шахсан мен ўқиб, қўрқдим, чегарадан ўтган ҳар бир фуқарода потенциал жиноятчи кўрилмоқда. Мезонларга қаранг: олувчининг ёши унинг манзилига келувчи товарларнинг хусусиятлари билан мувофиқлиги; бир манзил бўйича яшовчи бир ёки бир неча жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган бир хил турдаги товарларни олиб ўтишнинг такрорийлиги; декларацияда кўрсатилган товарларни қабул қилувчи манзилининг жисмоний шахс ҳақиқатда рўйхатдан ўтган жойи билан фарқлилиги; сафарнинг мақсади ва унинг давомийлиги, келиш давлати; товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса вҳк. вҳк

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin