22K98Telegramda ochish
Божхона божлари ЖСТ талабларига мослаштирилади Ўтган кунги фармоннинг квинтэссенцияси Ўзбекистонда амалда бўлган божхона божи, йиғимлари ва қийматини Жаҳон савдо ташкилотининг Тарифлар ва савдо бўйича бош битими талабларига мослаштириш вазифалари қўйилгани билан боғлиқ. Мазкур вазифалар бажарилиши учун: 2025 йил 1 январдан бошлаб жорий этиладиган божхона йиғимларининг фискал мақсадларда ундирилмаслиги белгиланмоқда. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда айрим турдаги товарларни экспорт қилишда ундириладиган йиғимларни қайта кўриб чиқиши керак. Божхона қўмитаси 2024 йил 1 августга қадар божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳукуматга киритиши зарур (амалдагр тартиб тадбиркорларда энг кўп эътироз уйғотади). Бундан ташқари, 2024 йил 1 августга қадар: савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими (MFN) назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан божхона божларини қўллаш бўйича амалдаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиб, унинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар; импорт божхона божлари ставкаларининг қўлланилиши самарадорлигини ошириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида амалдаги божхона тарифларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳририга мувофиқлаштириш бўйича қарор лойиҳаси ҳукуматга тақдим этилиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin