22K64Telegramda ochish
ЖСТга кириш йўлида битимлар хатловдан ўтказилади Энергетика вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 августга қадар Ўзбекистон томонидан имзоланган барча маҳсулот тақсимотига оид битимларни тўлиқ хатловдан ўтказиши керак. Шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Ўзбекнефтгаз ва Ўзавтосаноат билан биргаликда ҳукумат томонидан имзоланланган барча инвестиция битимларини хатловдан ўтказиши талаби белгиланган. Мазкур жараёнлар миллий қонунчиликни ЖСТнинг Савдо билан боғлиқ инвестиция чоралари тўғрисидаги битимига, хусусан, маҳаллийлаштириш ёки экспорт қилиш бўйича мажбуриятларни қўлламаслик талабларига мослаштириш мақсадида амалга оширилиши керак. Савдо билан боғлиқ инвестиция чоралари тўғрисидаги битим ЖСТга аъзо давлатларга ишлаб чиқариш соҳасига хорижий инвестицияларга салбий таъсир кўрсатадиган чекловчи чораларни жорий қилишни тақиқлайди. Табиийки, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишни истаса, ўн йиллар мобайнида танланганлар учун қатор сегментларда илдиз отган, айниқса ўта тор манфаатларга хизмат кўрсатиб келаётган Энергетика ва Автосаноатда очиқ ва ёпиқ кўринишда бўлган чекловчи чоралардан воз кечиши керак бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin