Яширин ва махфий қарорлар билан берилган имтиёзлар нима бўлади?
Мубин Мирзаев:
"ЖСТга аъзо бўлгандан кейин импортда ҳам, ички бозорда ҳам ҚҚС бир хил бўлиши ва солиқ имтиёзлари бўлмаслиги керак.
Акциз солиғи билан ҳам худди шундай - импорт ва ички бозор ставкалари бир хил бўлиши керак.
Бу кичик бизнес учун яхши, чунки у тенг шароит яратади, аммо солиқ имтиёзлари бекор қилиниши туфайли йирик компанияларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўтиш даври 2-3 йил давом этади, шунинг учун ҳамма нарса босқичма-босқич амалга оширилади".
Агар анонс қилинаётганидек, Ўзбекистон 2026 йилгача ЖСТ аъзосига айлана олса, демак, 2029 йилгача нотенглик ва зараркунандалик яратаётган имтиёзлар амалда бўлади. Шу ўринда савол туғилади: Ёқилғи-энергетика, автомобилсозлик, транспорт, электротехника каби соҳалардаги монополист, чўнтак ва олигархия тузилмаларига яширин ва махфий қарорлар билан берилган имтиёзлар нима бўлади? Уларни ҳеч бўлмаса, ЖСТга аъзо бўлгач очиқлаймизми, кейин бекор қиламизми?