Жаҳон савдо ташкилотига кириш ҳаракатлари жиддийлашмоқда
Бугун имзоланган президент фармонига кўра, қатор монополистларнинг бир неча ўнйиллар амал қилган ва аввалги эпохадан қолган, кейинчалик янги даврда кучайган қатор эксклюзив ваколат ва ҳуқуқлари босқичма-босқич бекор бўлмоқда.
Шунингдек, тарифларни бирхиллаштириш, нотариф чекловлар ва турли преференциялардан воз кечиш кўзда тутилган.
Давлат харидларида соғлом рақобат муҳитини рағбатлантириш мақсадларида жиддий қадамлар қўйилиши белгиланган.
Агар фармонда белгиланган вазифалар ўз муддатларида ижро этилса, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши ҳаракатлари мақсадлардан амалий реалликларга кўчади.