Юқоридаги пост бўйича сўрашаяптики, қайд этилган ҳолатларда қаерга мурожаат қилиш керак деб.
Шахсан мен давлат банклари хизматларидан фойдаланишни соғлиқ учун зарарли, деб ўйлайман ва ҳеч қаерга мурожаат қилмаган бўлардим, чунки валюта айирбошлаш хизмати борасида мижозларда бошқа танлов ҳозирча мавжуд. Жуда мурожаат этишни истасангиз, ишонч телефони, бало-бадтар телефонлари мавжуд, ёки регуляторга арз қилиш мумкин. Лекин бу кетказган вақтингизга арзимайди.
Хуллас маслаҳатим, танлов мавжуд бўлса, бошқа муқобил вариантдан фойдаланинг, кимдир, масалан регулятор вакили келиб бошингизни силашини кутманг.
Танлов умуман йўқ, масалан, ўз билан бошланадиган лаънатга сазовор монополистлар билан муносабатларда ҳақингиз бузилса эса, албатта шикоят қилинг. Бу билан нафақат ўзингизни, жамиятни ҳам ижтимоийлаштирган, муаммоларни бир қадар ечишга кўмак берган бўласиз.