Банк хизматлари истеъмолчилари ҳақлари таъминланмаслигига энг кўп дуч келинадиган ҳолатлардан бири бу хорижий валютани эскирганлиги ёки шикастланганини рўкач қилиб айирбошлаш учун қабул қилинмаслигидир.
Бир неча кун аввал гувоҳи бўлинган воқеа:
А банкининг Т филиали айирбошлаш шоҳобчасида мижоз 2 минг шартли бирликдаги валютани сўмга айирбошлай олмай хуноб бўлмоқда. Кассир купюраларда доғлар борлигини, 10 фоиз комиссия ушлаб қолиши лозимлиги, акс ҳолда мукофотидан кесиб қолинишини айтмоқда. Мижознинг бу купюраларни хорижий сафарга кетишдан олдин банкдан сотиб олганлиги, маълумотномаси мавжудлигини билдириши ҳам кор қилмади. Қўл силтаб чиқиб кетди, менимча, ҳеч бир муаммосиз қора бозорда бироз юқорироқ курсда валютасини алиштирди ҳам.
Бундай ҳолат четдан туристларни жалб қилиш борасида ўта фаол жараён кетаётган ҳозирги даврда янаям долзарб муаммога айланмоқда. Бир неча кун бурун Макаренко хорижий пластик картадан нақдлик ечиш муаммолари ҳақида ёзган эди. Шартли турист ёки оддий фуқаро муаммони ечиш учун асабини сарфлаб аксар ҳолатда шикоят қилиб ўтирмайди. Шунчаки оёғи билан овоз беради, турист бўлса Ўзбекистонга қайтиб келмайди, фуқаро бўлса, қора бозор томон кетади.
@the_bakiroo
- https://t.me/makarenko_channel/789@makarenko_channel