Нега банкомат курси айирбошлаш шохобчаси курсидан фарқ қилади?
Депозит.уз лойиҳаси айирбошлаш шохобчасига нисбатан банкоматлардаги курсни арзон қилишдан ким манфаатдор, дея савол қўймоқда.
Албатта савол ўринли.
Аввало, бозор шароитида ва амалдаги қонунчилигимизга кўра, ҳар бир банк барча банк маҳсулотларига нарх ва фоизларни мустақил белгилаши ҳақида айтиб ўтиш лозим. Минтақа, талаб ва таклиф, технологик имкониятлар бунда муҳим ўринга эга. Масалан, илғор банклар иловаси орқали долларни айирбошлаш шохобчасидан кўра қимматроқ олиб, арзонроқ сотади ёки бўлмасам, вилоятлар қирқими бўйича ўзгарувчанлик шароитида курслар фарқланади. Хусусан, масалан тўқ ва фаровонроқ Қўқон ва Тошкентда сотиб олиш ҳажми юқори, иқтисодиёти пул ўтказмаларига боғлиқ вилоятларда эса сотиш ҳажми баланд. Курслар ҳам шунга мувофиқ.
Иккинчидан, энг кичик банкнота 1000 сўмлик. Шу ҳолатда банкоматларда сотиб олиш курсларини яхлит белгилашдан бошқа илож қолмайди. Масалан, банкоматда сотиб олиш курсини 10570 сўм этиб белгиланса, 10 доллар учун мижозга 105 700 сўм бериш керак. 700 сўмни мижозга қандай бериш мумкин? Фойдаланилаётган банкоматлар техник имконияти тангалар билан ишлашга йўл бермайди. Шунинг учун баъзида айирбошлаш шохобчаси ва банкоматлар курси ўртасидаги фарқ 100 сўмгача етиб қолади.
Учинчи сабаб, банкоматлар эскирган ва қисман шикастланган банкоталарни қабул қилиши мумкинлиги билан боғлиқ. Масалан, айирбошлаш шохобчасида валютанинг эскирган ёки шикастланганига қараб 2%дан 20%гача комиссия белгиланиши мумкин. Банкоматда эса бундай субъектив қарор қабул қилишга сезгирлик даражаси баланд эмас. Табиийки, банклар эскирганлик ва шикастланган купюралар эҳтимолий вазнини банкомат учун курс белгилашда инобатга олмаслиги мумкин эмас. Ахир сотиб олинган эскирган ёки шикастланган валюта купюраларини чакана сотиш имконсиз, тижорат банклари уларни фақат махсус битимлар орқали эмитентлар орқали янгисига фақат комиссия тўлабгина алиштира олади.
@the_bakiroo
- https://t.me/DepozitUzb/679@DepozitUzb