21K48Telegramda ochish
Рақобат қўмитаси кредит карталари эгалари ҳимояси учун Марказий банкка сўров юборган Қатор банклар кредит картаси орқали амалга оширилган тўловларни (масалан, коммунал хизматлар, ўқиш, тиббиёт хизматлари, суғурта ва солиқ каби) ҳам нақд пулга ечишга тенглаштириб, юқори фоиз ва юқори комиссиялар ундираётгаан ҳақида ёзган эдик. Рақобат қўмитаси Марказий банкка тижорат банкларининг кредит карта амалиётлари (операциялари)да истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан сўров юборган. Қўмитага кўра, айрим давлат ва нодавлат тижорат банклари томонидан тақдим этилган кредит карталаридан коммунал хизматлар, ўқиш, тиббиёт ва суғурта ҳамда солиқ каби тўловлар ҳам нақд пулга ечишга тенглаштирилиб, улардан фоиз ва комиссиялар ундирилаётгани ўз навбатида аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Антимонополия органи регулятордан: давлат ва нодавлат банклар фаолиятини ўрганиб чиқиш ва уларнинг фаолиятини кредит карталари фоиз масалаларини қайта кўриб чиқиш, истеъмолчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириш  ҳамда асоссиз олинган  хизмат ҳақи пулларини қайтариш чораларини кўришни сўраган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin