15K52Telegramda ochish
Давлат банклари салбий рўйхатга тушган, лекин энг фаол хусусий банклар ҳам рўйхатда Масалан, рўйхатдаги давлат банкларининг истеъмолчилар мурожаатлари бўйича энг салбий кўрсаткичларга эгалиги асло ҳайрон қолдиргани йўқ. Одатда давлат банклари хизматларидан танловсиз (иш ҳақи ё бошқа битимлар орқали мажбурий боғланган) истеъмолчилар ёки ҳудудда мавжуд давлат банки хизматидан фойдаланишдан бўлак имконияти йўқ чекка туманлар аҳолиси фойдаланишга мажбур. Йирик шаҳарларда, айниқса талабчан истеъмолчида аллақачон танлов бор, ёқмаса оёғи билан овоз беради, қайтиб қадам ҳам босмайди (фарқи йўқ, давлат банкими ё хусусий банк). Лекин рўйхатда Ўзбекистондаги чакана секторда энг фаол бўлган хусусий банклар ҳам қўшилгани рости, ҳайрон қолдирди. Номини айтишим шартмас, уларга ўзим ҳам керак бўлса, кунига 3-4 марталаб мурожаат қиламан. Баъзида юқори органларга ҳам мурожаат қилишга тўғри келади. Табиийки, савол туғилади, шикоятдан кўра, таклиф мазмунига эга мурожаатлар ва умуман олганда мурожаатлар мазмуни формулага қандай таъсир кўрсатади? Масалан, кредит картаси орқали амалга оширилган тўловларни (масалан, коммунал хизматлар, ўқиш, тиббиёт хизматлари, суғурта ва солиқ каби) ҳам нақд пулга ечишга тенглаштириб, юқори фоиз ва юқори комиссиялар ундираётгани бўйича Марказий банкка ҳам, Антимонополияга ҳам бир неча бор мурожаат қилганман. Лекин бу тизимли, айни бир банкка тааллуқли бўлмаган муаммо эди (ҳалиям ҳал бўлмагани яна бошқа масала). Ёки бўлмаса, янги аждарҳо Ягона QR мерчантдан 0,65%, истеъмолчидан 1% комиссия ураётгани бўйича мурожаат қилсам, бу мурожаат ЎзСҚБ бўйнига ёзиладими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin