20K38Telegramda ochish
Ёввойи сегмент: Уй-жой ижараси доллар нисобида 6%гача қимматлаган Доллар курсининг пасайиши етарлича рақобатли бўлмаган, монопол ва ёввойи сегментларда ҳеч қандай нарх пасайиши самарасини бергани йўқ. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти таҳлилларига кўра, сентябрь ойида ижара нархлари кескин қимматлаган. Қизиғи, сабаблардан бири ўлароқ, доллар курсининг пасайиши, деб кўрсатилган (долларлашув даражаси қанчалик юқорилигича қолаётганининг ишораси). Маълумот учун доллар курси сўмга нисбатан сентябрда 3,2%гача тушган бўлса, ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси 3,5%дан 5,2%гача, Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси эса 6,0%гача қимматлаган. Статқўм ҳисоботида сентябрда ижара атига 0,2%га қимматлаган. Ўзбекистон ва айниқса, пойтахт Тошкентда ижара бозори ўта ёввойи, тартибга солинмаган сегмент ҳисобланади. Ижарага берувчиларнинг ҳам, ижарачиларнинг ҳам ҳуқуқлари кафолатланмагани, сегментда рента ўзлаштирувчи ўртамчи воситачиар гегемон экани, битим тузишда ҳар икки томон учун сифатли ахбортларнинг мавжуд эмаслиги, яъни хатарларнинг юқор қолаётгани нархлар баландлигининг асосий сабаблари деб кўрсатса бўлади. Содда қилиб айтганда, масъулиятли ижарачи уй тополмайди, инсофли ижарага берувчи ижарачи тополмайди. Пойтахтда ижара нархларини тийиб турувчи воситалардан бири бу нормал давлатлардаги каби узоқ муддатли ижара ҳуқуқини рағбатлантириш бўлиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin