Тошкент йўлларига яна калта "маҳаллий" автобуслар қайтиши мумкин
2023 йилда пойтахт Тошкент жамоат транспортида ўзи аслида платформаси юк ташиш учун мўлжалланган, ноқулай ва самарасиз калта Отойол ва Исузу автобусларидан воз кечилганди.
Афсуски, агар Транспорт вазирлиги мўлжаллаётган режалар амалга ошса, 2026 йилда сотиб олинадиган 1000та автобуснинг 457таси ўрта сиғимли калта автобуслар бўлиши мумкин. Калта автобусларнинг ишлаб чиқарувчиси ва аниқ моделлари кўрсатилмаган.
Лекин хусусийлаштирилгани эълон қилинган Самарқанд автомобиль заводи айни шу русумдаги калта автобусларни ишлаб чиқаради. Қизиқ, хусусийлаштирилганидан кейин ҳам заводни давлат буюртмаси билан қувватлаш давом этадими?
Навбатдаги 1000та автобус ва 457та автобус ҳазилакам қийматдаги буюртма бўлмайди. Бу сафар қанақадир халқаро тендер ўтказиладими?
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAJq_WjlBrXLARKbtrowWCsiGDHYRLc9AAJfATIb_4MpS5Cq8N2c22kHAQADAgADeQADNgQcontroller.bot
- https://senat.uz/oz/senator-request/post-4155senat.uz
- https://t.me/the_bakiroo/10988@the_bakiroo
- https://samauto.uz/products/configurator/b78273d6-a536-40c7-a319-90f05728f93asamauto.uz