22K68Telegramda ochish
Тошкент вилояти автобус йўналишлари пойтахт ҳисобига ўтказилади Тошкент халқа йўлигача келаётган 20 та автобус йўналишини 15-20 километрга узайтириш бўйича Давлат раҳбарининг топшириғи октябрь келдики, бажарилгани йўқ. Айни пайтда Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг сенатор Эркин Гадоевнинг сўровига жавобан тақдим этилган маълумотларига кўра, Тошкент туманига қатнайдиган 467 (Қорабўрик), 470 (Шўробозор), 472 (Тўлабий), 473 (Назарбек), 477 (Қоплонбек) сонли автобус йўналишлари брутто-шартномаси асосида ҳаракатланувчи Тошкент шаҳри йўналишлари ҳисобига ўтказилади. Ҳозирда мазкур йўналишларда хусусий тадбиркорларнинг эскирган ва интервали ярим соатларгача чўзилиб кетадиган Отойўл ва Исузу автобуслари қатнайди. Пойтахт транспортига қўшиладиган йўналишларга 9 ва 12 метрли автобуслар берилиши ҳақида маълумот берилган. Лекин бу қачондан эканлиги айтилмаган (2- босқичга кирган).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin