25K33Telegramda ochish
Шифобахш сувларга қачон шаҳар автобуслари қатнайди? Кечаги йиғилишда Давлат раҳбари Тошкент вилоятининг Назарбек, Шифобахш сувлар ва Уч Қаҳрамон ҳудудларини пойтахт билан боғлаш орқали автомобиллар оқимини камида 20 фоизга камайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтган. Шунингдек, шаҳарлар атрофидаги 12 километргача бўлган ҳудудларга қатнайдиган автобус йўналишлари ҳам брутто-шартнома тизими билан қамраб олиниши таклиф этилган. Пойтахт Тошкент жамоат транспортини унга ёндош туманларгача узайтириш вазифаси биринчи марта қўйилаётгани йўқ. Қарийб 10 ой аввал Давлат раҳбари Тошкент халқа йўлигача келаётган 20 та автобус йўналиши 15-20 километрга узайтирилиши, яна янги 6 та маршрут қўшилиши, пойтахт жамоат транспорти ягона агломерация тизимига ўтиб, Тошкент вилоятининг барча туташ ҳудудларини қамраб олиши лозимлиги ҳақида топшириқ берганди. Янги тизимни пойтахт ва Тошкент вилояти учун 2025 йил 1 сентябрдан ишга тушириши керак эди. Лекин вазифа шу пайтгачаям ижросиз қолмоқда, хусусан, Тошкент туманининг километрлаб тиқин бўладиган Шифобахш сувлар кўчаси бўйлаб жамоат транспорт қатновлари ташкил этиш масаласида ҳам.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin