24K39Telegramda ochish
Пойтахт автобус маршрутларини туташ ҳудудларгача узайтириш топшириғи қачон бажарилади? Кечаги йиғилишда Давлат раҳбари Тошкент вилоятининг барча ҳудудларини пойтахт билан тезкор электр поездлар орқали боғлаш вазифасини белгилаб берди. Бу албатта, ҳар кунги иши, ўқиши, хизмати пойтахт билан боғлиқ Тошкент вилоятининг Бекободдан Чинозгача бўлган чекка туманлари учун қувончли хабар. Айни пайтда Давлат раҳбарининг Тошкент халқа йўлигача келаётган 20 та автобус йўналиши 15-20 километрга узайтирилиши, яна янги 6 та маршрут қўшилиши бўйича 2 ой аввал берган топшириғи бажарилмаганини қайд этишга тўғри келади. Пойтахт жамоат транспорти ягона агломерация тизимига ўтиб, Тошкент вилоятининг барча туташ ҳудудларини қамраб олиши ва янги тизим 1 сентябрдан ишга тушиши лозим эди. Бугун 12 сентябрь ва ҳозирча ҳалқа йўлигача келадиган биронта автобус маршрути туташ ҳудудларга чўзилганини кўрганимиз йўқ. Ўқув йили бошланиши билан Қибрай, Тошкент, Зангиота туманларининг пойтахт биқинидаги ҳудудларидан ўн минглаб автомобиллар эрталаб пойтахтга, кечки пайт ортга қатнашда, шаҳар кўчаларидаги тирбандликни оширишда давом этмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin