26K81Telegramda ochish
37 йил деганда ва бешинчи уринишда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатдан ўтказиш тадбирлари 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади. Унинг дастлабки 17 куни интернет орқали, кейинги бир ой мобайнида эса “маҳалла еттилиги” иштирокида уйма-уй юриб амалга оширилиши белгиланмоқда. Охирги марта юртимизда аҳолини рўйхатга олиш совет мустамлакачилиги даврида 1989 йил январь ойида ўтказилган (аввалги рўйхатга олиш тадбирлари ҳам совет ва чор маъмурияти даврида амалга оширилган). Яъни бўлажак тадбир мустақил Ўзбекистон учун биринчиси бўлади. Аҳолини рўйхатга олишга янги даврнинг ўзида тўрт марта уринилган, лекин турли сабаблар билан амалга ошмай қолганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin