Тўртинчи уриниш
"Аҳолини рўйхатга олиш" билан боғлиқ миллий сериалимизнинг аввалги қисмлари бу ерда.
Агар муҳокамага қўйилган лойиҳа тасдиқланса, Ўзбекистонда 2026 йилнинг 15 июлидан 21 августига қадар аҳолини рўйхатга олиш ўтказилиши мумкин.
Аҳолини рўйхатга олиш жараёни Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган планшет қурилмалари ёрдамида ўтказилиши кўзда тутилган.
Жараённи осонлаштириш учун 2025 йил 1 июлга қадар аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишларини якунига етказиш мақсад қилинган. Шунингдек, 2025 йил 1 сентябрдан 2026 йил 1 сентябрга қадар республика бўйлаб маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини ўзгартириш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш ишларини вақтинча тўхтатиб туриш сўралган.