22K30Telegramda ochish
Аҳолини рўйхатга олиш 2024 йилда ўтказиладими? "Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўл" шиори остида 2023 йил 1-25 ноябрь кунларида ўтказилиши белгиланган аҳолини рўйхатга олиш яна нечанчидир марта қолдириладиган кўринади. Статагентлик бу бўйича охирги баёнотида тадбирни ўтказиш билан боғлиқ молиявий ўрганиб чиқилаётганини инобатга олиб, қўшимча ахборот беришини эълон қилганидан буён ҳам бир ҳафта муддат ўтди. Ҳозирча жимлик. Қайд этиш керакки, 2024 йил бюджетида аҳолини рўйхатга олиш учун 18 млрд.сўм маблағ ажратилиши белгиланган. 2023 йил бюджетида бунинг учун 10 млрд.сўм ажратиш белгиланганди. Келаси йил Ўзбекистонда охирги марта аҳоли рўйхати амалга оширилганига 35 йил бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin