Аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказиладими?
Агарда яна бир марта қолдирилмаса, яна уч ҳафтадан кейин Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланиши керак.
Лекин матбуот, медиа, масъул расмийлар бу ҳақда ҳозирча жимлик сақлашмоқда. Тарғибот жараёни кетаётгани йўқ. Ижтимоий рекламалар тугул, фуқароларга смс-хабарномалар ҳам юборилаётгани йўқ. Рўйхатга олувчи ходимлар танланганми, моддий-техник таъминот қай аҳволда? Номаълум.
Қайд этиш керакки, 2023 йил бюджетида аҳолини рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар киритилган.
Янги даврдаги тарихимизга назар ташласак, аҳолини рўйхатга олиш камида икки марта кейинга қолдирилган. Хусусан, 2017 йилда 2020 йилда Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олиш режалаштирилаётгани айтилганди.
2019 йил бошидаги Фармон билан Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилиши белгиланди. 2022 йилдаги аҳоли рўйхатига олиш ишлари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2023 йилга қолдирилганди.
Эслатиб ўтамиз, охирги марта аҳолини рўйхатга олиш 34 йил аввал, 1989 йилда ўтказилган.
Рўйхатга олиш ишларини доимий кейинга ва пайсалга солиш сабаблари турлича талқин этилади. Хусусан, аҳолини рўйхатга олиш, йиллар давомида эълон қилиб келинаётган аҳоли статистикаси ҳаққонийлиги билан боғлиқ саволларни, тегишли оқибатларни ҳам туғдириши мумкин.
- https://lex.uz/docs/5093951#5101694lex.uz
- https://lex.uz/docs/6333240lex.uz
- https://www.gazeta.uz/uz/2017/12/15/statistika/gazeta.uz
- https://lex.uz/docs/4190059?query=%D0%8E%D0%B7%D0%B1%D0%B5%D0%BA%D0%B8%D1%81%D1%82%D0%BE%D0%BD%20%D0%A0%D0%B5%D1%81%D0%BF%D1%83%D0%B1%D0%BB%D0%B8%D0%BA%D0%B0%D1%81%D0%B8%20%D2%9B%D0%BE%D0%BD%D1%83%D0%BD%D0%B8lex.uz