31K197Telegramda ochish
Россияда меҳнат мигрантлари пул ўтказмалари учун 30 фоизлик комиссия белгилаш таклиф этилмоқда Аҳволи тобора абгорлашиб бораётган Россияда сайловлар олдидан айбдор қидириш кампанияси бошланмоқда. Кремлнинг боқувдаги политологлари бу сафар ҳам узоққа бориб ўтиришмаяпти. Ростанам, уларга кўра ҳаммасига ё Украина ё Марказий осиёлик меҳнат мигрантлари айбдор. Жиноятчилик ошаяптими, мигрантлар айбдор. Ишсизликми, мигрантлар айбдор. Даромадлар пасаймоқдами, мигрантлар айбдор. Политолог Ярошенкога кўра, мигрантларнинг пул ўтказмаларидан 30 фоизлик комиссия ундириш барча балоларга ечим бўлармуш. Бундан ташқари мигрантларнинг банк карталаридан фойдаланганлик учун ҳақниям ошириш ва нақд кўринишдаги пул олиб чиқиш лимитини камайтириш керакмуш. Жаноб Ярошенко ўзи таклиф этаётган чораларнинг пулдан ташқари оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтмаган. Унинг учун биз айтишимиз мумкин. Марказий осиёлик меҳнат мигрантларисиз Россия худди 90- йиллардагидек ўзининг аҳлатига ботиб қолади. Қурилиш тақа-тақ тўхтайди. Савдо, транспорт, етказиб бериш ва пуллик хизматлар тизими касод бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin