20K170Telegramda ochish
Бизнес вакиллари ва меҳнат мигрантлари учун айрим жиҳатлар Россиянинг давлат банклари билан боғлиқ корреспондентлик ва ўзаро клирингда муаммолар кузатилиши мумкин. Россияга экспорт ва Россиядан импорт билан шуғулланувчи тадбиркорларимиз шу кунларда банк транзакцияларидан ва ҳисоб-китоблардан тийилиброқ турганлари афзал. Рублнинг ҳаддан зиёд ўзгарувчан курси шароитида янги битимлар тузиш ҳам тижорий самара бермаслиги мумкин. Россиядаги мигрант ватандошларимиз валюта айирбошлаш, ўтказмалардан фойдаланишни ҳам кейинга суриб турганлари маъқул. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin