46K100Telegramda ochish
Сўм барқарорлиги фақат рублга боғлиқ эмас Кеча ҳам шу ҳақда кўп гапирилди. Қрим босиб олинган вақтдагидан фарқли ўлароқ бугунги валюта режими миқёс жиҳатдан ҳам, рискларни бошқариш нуқтаи назардан ҳам ва энг асосийси, профессионал қарорлар билан ҳам кескин фарқланади. Сўмнинг барқарорлиги энг аввало ички омилларга, макрокўрсаткичларга боғлиқ. Барча ташқи омиллар, биз глобал валюта ва молия бозорига юқори даражада интеграциялашмаганимиз учун, вақт лаги ва ўз кучини йўқотиб бориш эффекти билан таъсир кўрсатади. Бугун ҳам гарчи ташқи глобал платформаларда кескин волатиллик кузатилаётган бўлсада, сўм билан боғлиқ битимлар ва котировкаларда жиддий тебранишлар юз бергани йўқ. Биржа ва банкларда курс барқарор қолмоқда. Ҳар бир ваҳима, айниқса унинг ижтимоийлашувига уринишлар, аввало ўзингизнинг шахсий иқтисодий аҳволингиз ва молиявий барқарорлигингизга хавф солади. Эсда тутинг, шошилинч қарорлардан фақат ютқазасиз. P.S. Ижтимоий тармоқ фаоллари ва фикр тарқатувчиларни масъулиятлироқ бўлишга, деструктивликдан тийилишга чақираман. Қалтис паллаларда пиар ва шовқин ортидан қувиш камида амораль ҳаракат ҳисобланади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin