Миллий валюта курси ҳақида
Иқтисодий фаолликнинг тикланиши ва нефт нархининг юқори даражада сақланиб қолиши шароитида 2022 йилда ҳам асосий савдо ҳамкорларимиз миллий валюталари алмашув курсларида кескин ўзгаришлар (доллар индекси ўзгариши таъсиридан ташқари) кутилмаяпти.
Бу ўз навбатида, миллий валютамиз алмашув курсига ҳам ташқи босим эҳтимолини пасайтиради, реал самарали алмашув курси ўзининг
узоқ муддатли тренди доирасида бўлади.