8.7K9Telegramda ochish
Инфляцияга қарши курашда таркибий ислоҳотлар асосий ўрин тутади Саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таркибий ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилади. Ташқи савдо шартлари халқаро стандартларга босқичма-босқич мослаштириб борилади. Иқтисодиётдаги ва импортдаги концентрациялашув даражаси босқичма-босқич пасайтирилади. Ички бозорнинг ҳар бир соҳасида рақобат ошиб боради. Амалга оширилаётган таркибий ислоҳотлар ҳисобига иқтисодиётда меҳнат унумдорлиги ва инвестициялар самарадорлиги ошиб бориб, иқтисодий ўсишни таъминлашда молиявий ва капитал омилларига нисбатан сифат ўзгаришлари омилларининг роли ошиб боради. Саналганлар асосий сценарийга кўра инфляциянинг узоқ муддатли барқарор омилларини бартараф этиш калити ўлароқ кўрилмоқда. Бу Ҳукуматга жуда катта вазифа юклайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin