Экспорт суръати импортдан тезроқ ўсиши кутилмоқда. Лекин манфий сальдо сақланади
Асосий экспорт товарларимиз
бўйича нархларнинг қулай шаклланиши ва реал самарали алмашув курсининг фундаментал тренд доирасида тебраниши фонида экспорт (олтинсиз) ҳажми 2022 йилда 20-25 фоизга, 2023-2024 йилларда 15-22 фоиз атрофида ўсиб бориши прогноз қилинмоқда.
Импорт ҳажмининг 2022 йилда 10-12 фоиз, 2023 йилда 13-17 фоиз, 2024 йилда 9-10 фоиз атрофида ўсиши прогноз қилинмоқда.
Тўлов балансининг жорий операциялар ҳисобварағи манфий сальдоси ЯИМга нисбатан 5-7 фоиз даражасида сақланиб қолади.