Ўзбекистон тўлов баланси бўйича 2025 йил кутилмалари: Асосий сценарий
Глобал геосиёсий вазият ва иқтисодий ноаниқликлар фонида кейинги йил давомида рангли ва рангсиз металлар (олтин, кумуш, мис, уран) нархи кескин ўзгаришларсиз нисбатан юқори даражада шаклланиши, пахта нархи 2024 йилдаги пасайишдан сўнг ялпи таклиф камайиши ортидан бироз кўтарилиши тахмин қилинмоқда.
2025 йилда жами экспорт ҳажми 2024 йилга нисбатан 9-11 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Ҳукуматнинг фискал тақчилликни камайтириш (фискал консолидация) бўйича режаларини инобатга олиб, 2025 йилда жами импорт ҳажми 2024 йилга нисбатан 8-10 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.
Келгуси йилда Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг 10-12 фоизга ошишини таъминлаши кутилмоқда.
Глобал молиявий шароитларнинг босқичма-босқич юмшатиб борилиши натижасида фоиз ставкаларининг пасайиши (жорий йил бошидан SOFR ставкаси камайиши ўртача 0,7 фоиз банд) норезидентлардан сузувчан фоиз ставкаларда жалб қилинган кредитлар ва қарзларга хизмат кўрсатиш харажатларини қисқартиради.
2025 йилда савдо баланси манфий сальдосини қоплашга хизмат қилувчи бирламчи ва иккиламчи даромадлар компонентининг ижобий сальдоси 2024 йилга нисбатан 8-10 фоизга кўпайиши тахмин қилинмоқда.
Дастлабки таҳлилларга кўра, юқоридаги омиллар таъсирида
2025 йил якуни билан тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг манфий сальдоси ЯИМнинг 5-6,5 фоизи атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.
2025 йилда жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги асосан хорижий тўғридан-тўғри инвестицияларнинг соф киритилиши, портфель
инвестициялар ва ташқи қарз маблағлари жалб қилиниши ҳисобига молиялаштирилиши кутилмоқда.